Эхтёт булинг Фирибгарлар!!!

Posted by Murod
Category:

Ҳурматли мижозлар ҳозирда фирибгарлар бизнинг компаниямиз номини фойдаланиб, OLX.UZ сайтида бирон нарсасини сотмоқчи бўлган инсон билан телеграмм орқали боғланиб, унга сотиб олаётган нарсасини «EMU» экспресс почта орқали олишини, экспресс почтага пул тулашини ва экспресс почта сотувчининг телеграмм ракамига хавола жунатишини, жунатилган хавола буйича пулни қабул қилиб олиши мумкинлигини айтиб, уларнинг банк пластик карталаридаги маблағларини ечиб олаётганлиги аниқланди.
Сизлардан эхтиёт чораларини куришингизни, ҳеч кимга ҳеч қачон банк пластик карталарингиз маълумотларни бермаслигингизни, агарда шу ҳолатга тушиб қолган бўлсангиз зудлик билан ички ишлар органига хабар беришингизни сўраймиз.

EMU Express Компанияси фақатгина етказиб бериш хизмати билан шугулланади, ҳеч қандай пул ўтказма хизматлари йуқ.

Fikr bildirish

Color Skin

Header Style

Nav Mode

Layout

Wide
Boxed